19825

2018–2021 йилларда қуриладиган «Ёшлар» уйлари режаси тасдиқланди

Жамият 4 октябрь 15:09 457

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июльдаги ПФ-5106-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрда 753-сонли “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш билан таъминлашда қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарорда қайд этилганидек, дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун ­– 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун – 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинг даврда Ўзбекистон Республикаси марказий банкининг қайта молиялалаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади;

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун – 15 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун – 25 фоиз.

Қуйидаги сахифа орқали 2018 2021 йилларда қурилиши мўлжалланган “Ёшлар” уйларининг режаси билан танишишингиз мумкин.

 

Изоҳ билдириш