19731

Метрополитен ҳудудига олиб кириш тақиқланган буюмлар ҳақида маълумот берилди

Жамият 4 октябрь 11:14 753

Тошкент метрополитеннинг очилганига мана 42 йил ҳам бўлиб ўтди. Шу вақт ичида биринчи бешта бекатдан бошланган бўлиб, ҳозирги кунга келиб эса қурилиш ишлари жадаллаштирилган ҳолда олиб борилмоқда ва келгусида 40 тадан ошиқ бекатларнинг қурилиши режалаштирилмоқда. Шу ўринда Тошкент метрополитени МДҲ давлатлари ичида ўз чиройи билан иккинчи ўринда, дунё миқёсида эса еттинчи ўринда туради. Шу сабабли биз, “Марказий Осиё дурдонаси” ҳисобланмиш Тошкент метрополитенини асраб авайлашимиз ва келажак авлодга янада гўзалроқ кўринишда мерос қилиб қолдиришимиз лозимдир.

Юқорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун, Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар метрополитенининг бекатларидаги кириш йўлакларида хизмат олиб борилиб, бунда йўловчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини саклаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир фуқаро ва унинг ўзи билан бирга олиб кираётган буюмлари синчковлик билан текшириб чиқилмоқда.

Шуни эътиборга олиш жоизки, метрополитен ҳудудига олиб кириш тақиқланган буюмлар билан келаётган фуқароларга бекатга кириш ман этилади.

Метрополитенда йўловчилар томонидан ташиш тақиқланган суюқликлар ва моддалар:
– Тез аланга олувчи суюқликлар – бензин, керосин, ацетон, спирт, барча турдаги бўёқ эритувчилар;
– Ёнувчи суюқликлар – мойли ва эмаль бўёқлар, солярка, суюқ ҳолдаги машина мойлари ва лаклар;
– Портловчи, ўювчи ва заҳарли моддалар, шунингдек суюлтирилган ва сиқилган газли баллонлар.

Изоҳ билдириш