19712

12.000 АҚШ доллар ва 8.300 АҚШ долларилик тиллаларни ўғирлаганлар қўлга олинди

Жамият 4 октябрь 10:39 298

2017 йилнинг 9 август куни тахминан соат 09:30 ларда номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Имамов Алишер Хакимовичга тегишли хонадон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, 12.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ҳамда бахоси 8.300 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Джуманов Дилшод Юлдашевич, Ахметов Даврон Нурмагамедович, Пўлатов Ботир Одил ўғли ва Бахтиев Сардор Бахромжон ўғли содир этганликлари аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Изоҳ билдириш