19711

Навбатдаги тошкентлик валютафуруш салкам 98 млн сўм билан қўлга тушди (видео)

Жамият 4 октябрь 10:49 692

Шу йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада 1981 йилда туғилган Азизов Дилмурод Маҳамадкабирович Яккасарой туманидаги 1-нотариал идора олдида 12 минг АҚШ долларини 8150 сўмдан жами 97 млн 800 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди.

Хозирда Азизов Дилмурод Маҳамадкабировичга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддасига биноан жиноий иш қўзғатилди.


Изоҳ билдириш