19645

Тошкентда 9, 12, 14 ва 16 қаватли монолит уйлар қурилади

Жамият 3 октябрь 17:10 876

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асомиддин Тожиевнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида 2018 йилдан бошлаб 9, 12, 14 ва 16 қаватли монолит уйлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Сергелида 5 ва 7 қаватли уйларни қуриш биз учун синов майдони бўлди. Биринчидан, биз қурувчиларни текшириб олдик ва қайси қурувчининг салоҳияти қай даражада эканлигини ўргандик. Кейинги йилдан бошлаб пойтахтда 9, 12, 14 ва 16 қаватли монолит уйлар қуриш бошланади.  Қурилиш материаллари ва ишчи кучи томондан хеч қандай муаммо йўқлиги ва барча қурилиш материаллари давлат томонидан  ўз вақтида етказиб берилишини таъкидлади, – Асомиддин Тожиев.

Изоҳ билдириш