19548

«Қўқон-1912» футболчилари пахта теримига чиқишди + ФОТО

Жамият 3 октябрь 11:58 460

Айни кунларда республикамизда миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай териб олиш учун барча юртдошларимиз ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.

“Қўқон-1912” футбол клуби азолари ҳам бу жараёнга четдан қараб турганлари йўқ. Тақвимда юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоамиз вакиллари ҳам пахта йиғим-теримида иштирок этмоқдалар. Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги футболчиларимиз Данғара туманидаги фермер хўжаликларига бориб, пахта теримида иштирок этмоқдалар.
Шунингдек “Марказий” стадион ходимлари ҳамда жамоамиз тасарруфидаги Қўқон автошоҳбекати ходимлари ҳам пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиб, ватанимиз равнақига ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Зеро, пахта миллий бойлигимиз, уни йиғиб-теришда иштирок этиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Изоҳ билдириш