Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беришича, Зафар Нурматов янги лавозимга тайинланди.
Нурматов Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У илгари мазкур бошқармада бўлим бошлиғи сифатида ишлаган.
Нурматов бу лавозимда Алишер Аъзамхўжаев ўрнини эгаллади. Аъзамхўжаев жорий йилнинг август ойида Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган эди.