19361

Фан ва технологиялар агентлиги танлов эълон қилди: Мукофот миқдори 20млн. сўм

Жамият 2 октябрь 11:51 583

Ўзбек тилида сўзлашадиган робот ихтирочиси бўлган 25 ёшли Олим Тўйчиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тўйчиев Олимжон Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинган ва хозирда Агентликдаги Технологиялар трансферини ташкил қилиш ва инновация ярмаркаларини ўтказиш, Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Олий таълимдан кейинги таълим тизими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиб келаётган Тўйчиев Facebook`даги ўзининг шахсий сахифасида янги танлов бўйича эълон қолдирган.

Сиз илмий тадқиқотлар олиб борасизми? Сизда тадқиқот учун маблағ ва мавжуд лабораториялардан фойдаланиш имконияти йўқми?

Унда, Фан ва технологиялар агентлигининг “Академик Харакатчанлик” ёш олимларни қўллаб-қувватловчи танловда иштирок этинг ва 20 миллион сўмгача бўлган маблағга эга бўлинг.

Шошилинг, танловга аризаларни қабул қилиш шу йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади.

Кўшимча маълумотларни Фан ва технологиялар агентлигининг www.uzscience.uz сайтида ёки 232-28-14 рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш