19330

Амударёда 1 кунда 313 кг пахта терган қиз ноутбук билан тақдирланди

Жамият 2 октябрь 10:00 381
Фото: kruz.uz

Амударё туманида пахта теримчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада биринчи ўринни 313 кг пахта терган Аманбаева Дилнора қўлга киритди ва у ноутбук билан тақдирланди.

301 кг пахта териб иккинчи ўринни эгаллаган Кушанова Раъно ва 289 кг пахта териб учинчи бўлган Махсудова Мавлуда мини печ билан тақдирланишди.

Совринларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев ва Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев топширишди, деяхабар беради Kruz.uz


Изоҳ билдириш