19254

«Жентра» ва «Кобалт» автомашинаси хатловга олинди

Жамият 29 сентябрь 14:00 1 651

Маълумки, Солиқ кодексининг 272 ва 287- моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати ҳар йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган. Муддатида тўланмаган ёки солиқ суммасининг тўлови кечиктирилган ҳар бир куни учун қонунчиликда белгиланган тартибда устама жарима (Пеня) ҳисобланиши, боқиманда қарзлар эса суд тартибида мажбурий ундирилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини вақтида тўламаслик ҳолатлари мавжуд. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилоят давлат солиқ органлари ходимлари суд ижро хужжатларига асосан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан мажбурий ижро харакатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга мурожаат этадиган бўлсак 2017 йилнинг август ойининг ўзида 190 та қарздор корхоналардан 1 044,2 млн сумлик мол-мулклар хатлаб олинди. 608 нафар фуқаронинг ер ва мулк солиқларидан мавжуд 561,7 млн.сумлик қарз ундирилди. Шунингдек, 466 та қарздор корхоналардан 6 915,4 млн.сўм 249 та фермер хужаликларидан 874.8 млн сўмлик қарз ундириб олинди.

Масалан, Сурхондарё вилоят хўжалик судининг ижро варақаси асосида солиқ тўловлардан қарздор “Сафар фермер” хўжалигига қарашли Жентра автомашинаси мажбурий бюро идорасига хатловга олинди. Ҳудди шудай Сурхондарё вилоят хўжалик судининг ижро варақасига асосан “Жануб тулпори” фермер хўжалиги тасарувидаги “Кобалт” автомашинаси хатловга олинди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Солиқлардан мавжуд қарздорликларни ундириш бўйича тегишли органлар билан ҳамкорлик ишлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш