18864

Уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган аёл жиноят жойида қўлга олинди

Жамият 26 сентябрь 16:03 546

Қибрай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бола сотиш ҳолатининг олди олинди.

Хусусан, бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, Қибрай туманида яшовчи аёл ўз фарзандини бегона шахсларга 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб юрганини билдирган.

Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, туманда яшовчи М.Исмоилова (1990 й.т.) 2017 йилнинг июнь ойида туғилган, уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти прокротураси.

Ҳозирги вақтда жиноят содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш