18807

Сенат раиси Н.Йўлдошев ва Ички ишлар вазири П.Бобожонов Қорақалпоғистонга ташриф буюришди

Жамият 26 сентябрь 14:02 2 311
Фото: xorazm.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Улар дастлаб Нукус шаҳрида профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашиналар топширилиш маросимида иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Шукурилло Аюбовнинг маълум қилишича, шундан сўнг Ички ишлар вазири Полат Бобожонов Тўрткўл Беруний Амударё Элликқалъа туманларида бўлиб, Ҳудудларни ривожлантириш иқтисодиқ-ижтимоий ҳижатдан ривожлантириш, фуқароларни муаммоларини ҳал қилиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитаси тадбирларини бугунги кунда амалга оширилган ишлар юзасидан секторларда бўлиб ўрганиб чиқди. Бу ҳақида Kruz.uz хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов ҳам Қорақалпоғистондаги туманларга ташриф буюришди.

Изоҳ билдириш