18740

16 ёшли йигит дахшатли ЙТХ содир этди

Жамият 26 сентябрь 8:35 921

Жорий йил 24 сентябрь куни «Лада» машинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича хайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз «Лада» русумли автомобилни бошқариб келаётган 16 яшар коллеж ўқувчиси Амир Темур шоҳ кўчасида «Кобальт», «ВАЗ-21013» ва «Матиз» русумли автоуловлар билан тўқнашув содир этган.

Натижада, коллеж ўқувчиси касалхонага олиб кетилган ва унга «бош мия ёпиқ жарохати, бош мия чайқалиши» ташхиси тиббий ёрдам кўрсатилган.

«ВАЗ-21013» автоулов йўловчиси бўлган аёл ҳам  жарохатлар билан касалхонага мурожаат этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари билан маъмурий иш қўзғатилган.

Изоҳ билдириш