18701

9 ўзбекистонлик хаётдан кўз юмишига сабаб бўлган ЙТҲ бўйича суд ҳукм чиқарилди

Жамият 25 сентябрь 14:44 642

Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқаросини ҳаётдан олиб кетган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси айбдори деб топилган қозоғистонлик ҳайдовчи 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълумот учун, «2017 йил 22 июн куни соат 10-20 да Актюбин вилояти Айтекебий тумани автомобил йўлининг 946 кмда «Самара-Чимкент» йўлида Mercedes русумли икки қаватли автобус ағдарилди. Ушбу автобусда 52 нафар киши бўлган, шулардан 50 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2 нафар Қозоғистон фуқаролари бўлган. Мазкур автобус «Волгоград-Чимкент» йўналишида ҳаракатланган».

ЙТҲ туфайли 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, 18 нафар (17 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси) киши шифохонага олиб борилди. Воқеа жойида 25 нафар кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қозоғистоннинг Айтекебий туман суди ҳайдовчи Леонид Еремеев ишини кўриб чиқди. Айбдор суд залида содир бўлган даҳшатли автоҳалокат ҳақида гапираркан, рулда ухлаб қолганини тан олди. Суд унга нисбатан 5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаб, 7 йил давомида автотранспорт ҳайдашни тақиқлаб қўйди. Бундан ташқари, судланувчи Еремеев моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун давлатга 699 минг тенге тўлайди.

Изоҳ билдириш