18560

Тошкентда ЙТҲда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди

Жамият 24 сентябрь 17:18 406

Кеча 23 сентябрь шанба куни Тошкентда бир кишининг умрига зомин бўлган, мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса тахминан соат 18:30 лар атрофида Чилонзор туманида содир бўлган. Бунёдкор шоҳ кўчасидан катта тезликда ҳаракатланаётган такси дарахтга урилган. Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Оқибатда, 1950 йилда туғилган йўловчи аёл, вафот этган, унинг 8 ва 11 ёшли набираларининг боши ўрта оғирликда лат еган. Улар касалхонага ётқизилган.

Ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ҳам жароҳатланган. Унинг тос суяги синган.

Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

Изоҳ билдириш