18502

Тезкор хабар! Олмалиқда 20 нафардан ортиқ одам газдан заҳарланди

Жамият 22 сентябрь 17:12 591
Кеча, 21 сентябрь куни кечқурун Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги пиво ишлаб чиқариш ва қуйиш заводида заҳарли газ аммиакдан заҳарланиш ҳолати кузатилди.

Воқеа жойига  ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари туни билан иш олиб борган ва заводга яқин жойлашган уйлардан одамларни эвакуация қилишган (300 нафардан ортиқ одам).

Заҳарланиш оқибатида 20 нафардан ортиқ одам жабрланган, қурбонлар йўқ. Шунингдек, жабрланганларга дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва жиддий талофатларнинг олди олинган.

Изоҳ билдириш