18375

Фирибгар шифокор 3,5 йилга қамалди

Жамият 21 сентябрь 16:35 617

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди товламачиликда айбланган Қўқон наркология диспансери врач-терапевти Раҳим Иброҳимов ишини кўриб чиқди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Суд жараёнида Иброҳимов Ё.Ю. ва М.Р.ларнинг танишларини Қуролли кучлар сафига қабул қилинишлари учун 2,7 минг доллар сўраган.

«МХХ ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимларидан иборат оператив гуруҳ Раҳим Иброҳимовни сўралган пулни олаётганида ушлади. Суриштирув чоғида у уч кишининг Қуролли кучлар сафида бир йиллик хизмат ва мобилизацион-чақирув резервида бир ойлик курс ўташлари билан боғлиқ масаласини ҳал қилишга ваъда бергани маълум бўлди», — деди суд вакили.

Иброҳимов 2010 ва 2016 йилларда ҳам фирибгарлиги учун судланган.

Суд тўпланган материалларни кўриб чиқди, гувоҳлар ва айбланувчининг кўрсатмаларини тинглади ҳамда Р.Иброҳимовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбдор деб топиб 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Изоҳ билдириш