18370

Хорижга чиқиш стикерлари бекор қилинадиган сана маълум

Жамият 21 сентябрь 16:29 1 444

Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида жорий йил 5 июль куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ватандошлар билан «тўғридан-тўғри мулоқоти» чоғида билдирилган муаммолар ва таклиф-мулоҳазалар бўйича миллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликни хабардор қилишга бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Кун.уз  нашри

Унда хабар берилишича, 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш стикерлари бекор қилинади ҳамда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт жорий қилинади.

Эндиликда, фақат Тошкент шаҳридаги барча туман ва вилоятлар марказида расмийлаштирилиб келинган хорижга чиқиш стикерини Республика бўйлаб янги ташкил этиладиган 230дан ортиқ ИИБ бўлимлари таркибида иш ўринларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, брифинг давомида қисқа давр ичида жами 835 нафар фукаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани ҳақида маълумот берилди.

Изоҳ билдириш