18369

Мол-мулкларидан айрилган фуқаролар қарзни бир кунда тўлашмоқда – МИБ

Жамият 21 сентябрь 16:29 774

Телефон ва телевизор олиб қўйилгач қарз бир кунда тўланди, деб хабар қилган мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ҳасан Пардаев «Зарафшон» нашрига.

Хабарда Бош прокуратура ҳузурида мажбурий ижро бюроси ташкил этилгач, коммунал қарздорликни камайтиришда ижобий натижага эришилаётгани қайд этилган.

 Шунингдек, коммунал хизматлар учун тўловларни турли важлар билан амалга оширмаган фуқаролар ҳали ҳам кам эмаслиги қўшимча қилинган. Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиб, тўловдан қочишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгандан кейин ҳам лоқайдликда давом этаётганлар учрамоқда.Жумладан, Самарқанд шаҳри Истиқбол кўчасида яшовчи Б.Ибрагимовга табиий газдан 1 704 871 сўм қарздор экани сабабли чақирув қоғози юборилган ва расмий равишда огоҳлантирилган. Фуқарога қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун берилган беш кунлик муддатда ҳам қарз тўланмагач, қарзни ундирув фуқаронинг мол-мулкига қаратилган. Қарздорга тегишли маиший ва электр жиҳозлар хатланиб, далолатнома тузилган ва реализация мақсадида олиб қўйилган.

Шундан сўнг фуқаро қарзларини бартараф этиб, «Самарқандшаҳаргаз» филиали ҳамда давлат фойдасига келтирган зарарни қоплаган.

Изоҳ билдириш