18334

Сардор Раҳимхонга Тожикистонлик мухлислари от совға қилди (фото)

Жамият 21 сентябрь 14:57 675

Ҳар ҳафта кетма-кет қўшиқлар тақдим этиб, танаффусларсиз жўшқин ижод қилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 19-20-21 сентябрь кунлари Тожикистонга «ДЎСТОН» номли гастрол сафари уюштирганди. Хонанданинг тожикистонлик мухлислари Раҳимхонни меҳр-муҳаббат ила қарши олишди дея хабар қилади darakchi.uz.

Эътибор сифатида хонандага тақдим этилган кутилмаган совғани ҳам мисол келтириш мумкин.

Сардор Раҳимхон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Тожикистонлик мухлисларим катта эътибор ва меҳр-муҳаббат ила қарши олишди. Уч кунлик концерт дастурим ҳам улар билан биргаликда аъло даражада ўтди. Бу гастролимнинг энг эсда қоларли жиҳатларидан бири бу – менга берилган ноодатий туҳфа бўлди. Тожикистонга концерт дастурим билан боришимни 10 йил кутган ашаддий мухлисим Сима лақабли от совға қилди. Чиндан бундай совғани кутмагандим. Энди ўйлантираётган масала, отни қандай олиб кетиш (кулади). Тожикистонлик барча мухлисларимга миннатдорчилик билдираман, бу дийдорни узоқ йиллар эслаб юрамиз. Насиб бўлса, яна янги концерт дастурларим билан ташриф буюраман.

 

Изоҳ билдириш