18321

Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди

Жамият 21 сентябрь 14:17 563

Бугун тонгда таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди.  Оллоҳ раҳматига олсин! Жаноза намози пешинда Минорда ўқилади. Усмон Қўчқорнинг оила азоларига хамдардлик билдирамиз.

Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» романларини ўзбек тилига таржима қилган.

ASR.UZ тахририяти мархумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳ билдириш