18288

Тошкентда ўғригина келин фош этилди

Жамият 21 сентябрь 10:26 1 116

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 08.00 ларда Тошкент туманида яшовчи, уй бекаси, 1997 йилда туғилган Хуршида Набиева (исм-фамилияси ўзгартирилган) уйда ҳеч ким йўқлиги ва эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб қўшниси, уй бекаси, 1973 йилда туғилган Наргиза Шарипованинг уйи ётоқхонасидаги шкафи ичидан умумий нархи тахминан 4.000.000 сўм бўлган 1 дона тилла троси, 1 дона тилла узуги ва 1 жуфт тилла зиракларини ўғирлаган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Хуршида Набиева эканлиги аниқланиб, ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИБ маълум қилди.

Изоҳ билдириш