18284

Галдаги валютафурушнинг холига вой (видео)

Жамият 21 сентябрь 11:15 1 388

Бош Прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтариқ туман бўлими ҳамда Миллий ҳавфсизлик хизмати туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарларнинг қилмишига чек қўйилди.

Гап шундаки, фуқаро Жавлон Эргашев ноқонуний даромад олиш мақсадида фуқаро Ғаниевдан чет эл валютасини қонунга ҳилоф равишда харид қилишни режалаштириб жами 8 минг АҚШ долларини, ҳар бирини 8050 сўмдан ҳисоблаб, 64 млн 400 минг сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор ходимлар томонидан унинг автомашинаси кўздан кечирилганда эса 14700 АҚШ доллари ҳамда 16 млн 713 минг сўм борлиги аниқланди.

Жавлон Эргашев шунингдек, Олтариқ туманида яшовчи фуқаро Муҳамаджон Расуловдан ҳам 11 800 АҚШ долларини қайта сотиш мақсадида 94 млн 990 минг сўмга харид қилингани фош этилди. Тезкор тадбир якунида қонунбузарлар томонидан ноқонуний муомалага киритилган жами 14 720 АҚШ доллари ва 175 млн 613 минг сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Изоҳ билдириш