18273

Самарқандда тунги клублар бўйича рейд ўтказилди (видео)

Жамият 21 сентябрь 10:00 980

Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан бир қатор тунги клуб, ресторан ва интернет-кафеларда рейд ўтказилди. Тунги рейд натижасига кўра, айрим ёшлар кечки вақтини асосан кафе-барларда чилим чекиш билан ўтказаётгани, ҳаттоки спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани аниқланган, деб ёзади Uzbekistan 24

Вояга етмаган ёшлар тунги вақтда нафақат бундай клубларда бўлиши, балки бу муассасаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани ҳам қайд этилган. Ана шундай ҳолатлар аниқланган бир қатор тунги клуб раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, ўтказилган текширувларда меҳнат қонунчилиги, санитар меъёрлар бузилгани қайд этилди. «Le Grand» тунги клубида эса клуб раҳбарияти раққоса қизларни турли беҳаё мазмундаги қўшиқларга ярим-яланғоч ҳолда рақс тушишига йўл қўйган.

Изоҳ билдириш