18238

«Янгиобод» бозори янги жойга кўчирилади

Жамият 21 сентябрь 8:48 1 165

Тошкент шаҳридаги эски ва ишлатилган буюмлар сотишга ихтисослашган «Янгиобод» бозори «Яшнобод» инновация технопарки ҳудудида жойлашади. Бу ҳақида Фан ва технологиялар агентлиги сайтида маълум қилинган.

«Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тошкент ҳокимиятига икки ой ичида бозорни пойтахтнинг Бектемир туманига кўчириш ишларини якунлаш ва бозор ҳудудининг ярмини «Яшнобод» инновацион технопарки маъмурияти» ДУКга бериш топширилди. Натижада 7,5 гектар майдонда маҳаллий ва халқаро мутахассислар илмий ишланмаларига асосланган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ўзига хос инновацион ишлаб чиқаришларни жойлаштириш режалаштирилган», — деди манба.

«Янгиобод» — Ўзбекистондаги энг катта эски буюмлар сотиладиган бозор. Бундай бозорлар республиканинг ҳар бир вилоятида бор. Тошкентда «Янгиобод»дан ташқари «Авиасозлар» бозори, Юнусобод ва Чилонзорда ҳам ана шундай эски-тускилар бозори мавжуд.

Бу бозорнинг биринчи марта кўчирилиши эмас. Бир пайтла у «Тезиковка» кўчаси бўйлаб жойлашган ва собиқ иттифоқ республикалари орасида энг машҳур эски-туски бозори сифатида танилганди.

2006 йилда бозор Тошкент четига кўчирилган.

Изоҳ билдириш