18148

Сурхондарёда меҳмонхона фоҳишахонага айлантирилди

Жамият 20 сентябрь 11:39 1 188

Сурхондарё вилояти Узун туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида шу туманнинг “Баҳористон” маҳалласида жойлашган “Темирйўл” меҳмонхонаси кўздан кечирилди.

Меҳмонхона қоровули С.Х. ҳамда З.Х.ларга жинсий алоқа қилишлари учун меҳмонхонадан шароит яратиб бергани ва хизмат учун 49000 сўм пул олгани аниқланди. Ашёвий далил сифатида пуллар ҳужжатлаштириб олинди.

Меҳмонхона қоровулига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш