17921

UZINFOCOM Маркази раҳбари ўзгарди

Жамият 14 сентябрь 16:57 628

2017 йилнинг 13 сентябридан UZINFOCOM Маркази директори вазифасини бажарувчи этиб, аввал директор биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган Азиз Мухитдинов тайинланди.

Азиз Мухитдинов – АКТ соҳасида бой иш тажрибасига эга ўз касбининг мутахассиси. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, “Ўзбектелеком” АК, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, кейинчалик эса Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида иш фаолиятини юритган. Азиз Мухитдинов UZINFOCOM Марказида жорий йилнинг май ойидан бошлаб директор биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ноябрида UZINFOCOM Марказига Исаев Хусан Нуриллаевич раҳбарлик қилган.

Изоҳ билдириш