17769

Юқоричирчиқ туманида икки нафар кишининг қотили умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Жамият 13 сентябрь 22:10 707

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судлов ҳайъати томонидан жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қотиллик содир этганликда айбланаётган Шавкатжон Маҳкамовга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақида вилоят прокуратураси сайтида хабар қилинди.

Иш ҳужжатларига кўра, муқаддам уч марта судланган Маҳкамов (1981 й.т.) Юқоричирчиқ туманида яшовчининг уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келиб, олдиндан ўйланган режага асосан 15 апрель куни уй эгаси ва унинг турмуш ўртоғига ошхона пичоғи билан қуролланган ҳолда ҳужум қилиб, уларни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, жабрланувчиларга тегишли бўлган жами 82 минг АҚШ доллари ва 7 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари, шунингдек 18 млн. сўмлик турли буюмлар ва Сhevrolet Spark автомашинасини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Маҳкамов 17 апрель куни қўлга олиниб, ундан тегишли ашёвий далиллар олинган.

Суд ҳукмига асосан Маҳкамов жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, автотранспорт воситасини олиб қочиш ва бошқа ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 
Изоҳ билдириш