17569

ИҲТининг 2-саммитини Ўзбекистонда ўтказиш борасидаги таклиф қўллаб-қувватланди

Жамият 12 сентябрь 13:32 305

Хабарингиз бор, Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити бўлиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари саммитда сўзлаган нутқида “…аъзо давлатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, аҳолининг муносиб ҳаёт даражасини таъминлаш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича саммитни ҳар уч йилда бир марта ўтказишни ва ушбу таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда, кейинги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёр эканимизни билдирмоқчиман”, — деган эди.

Маълум бўлишича, мазкур таклиф қўллаб-қуватланган.

“Биз Ўзбекистон вакилларининг  ИҲТининг 2-саммитини Ўзбекистонда ўтказиш борасидаги таклифини қўллаб-қувватлаймиз «, — дейилади саммитнинг биринчи куни якунлари бўйича қабул қилинган Остона декларациясида.

Изоҳ билдириш