17540

Ажойиб янгилик! Президент Жамоасининг илк аъзолари!

Жамият 12 сентябрь 10:33 1 613

Агар ёдингизда бўлса, вазирлигимизда янги – Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси очилаётгани ҳақида хабар берган эдик! Халқ таълими вазири ўринбосари бўлган кунимдан бошлаб янгича фикрлайдиган, Давлатимиздаги ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшлар жамоасини йиғишни олдимга энг устувор мақсад қилиб қўйгандим! Ана шу янги бошқарманинг ходимлари ва Президент Жамоасининг илк аъзолари билан сизни таништириб ўтмоқчиман!- дея хабар берган Алишер Садуллаев.

Шероз Нарзуллаев– Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети битирувчиси. Ёунг Леадерс Девелопмент Прожеcт Ёунг Леадерс Девелопмент Прожеcт (Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси)нинг бош координатори, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси(УзТEА)нинг халқаро лойиҳалар бўйича бош координатори сифатида фаолият олиб борган. Бир қанча республика ҳамда халқаро танловлар иштирокчиси ва ғолиби.

Унинг вазифаси – Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда республикамизнинг барча мактабларида замонавий услубларни қўллайдиган ёшлар етакчиларини тайёрлаш. Намунали мактабларда “Муваффақият мактаби” ва “С.Т.Э.М.” мактаблари лойиҳаларини тузиш.

Гавхар Сагдуллаева – Бошқарма бош назоратчиси, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети битирувчиси. Республикамизда қизлар йўналишидаги энг оммабоп Гирлс Девелопмент Cлуб Ташкент – ГДC (Баркамол қизлар клуби) лойиҳаси, Упграде Wоменъс Cентер лойиҳаси асосчиси, “Келажак овози-2012” Республика танлови лауреати, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиси, Менинг Юртим – МЙ5 телеканали собиқ журналисти.

Бугунги кунда олдимда турган энг асосий вазифалардан бири-юртимиз ўқувчи-қизларини таълим соҳасида лойиҳалар, фанга оид изланишлар олиб боришга йўналтириш, адабиёт, санъат, маданият соҳаларидаги илғорлини, ижтимоий фаоллигини ошириш. Айнан шунинг учун Халқ таълими вазирлигида бунга оид бир нечта лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан энг асосийси “Баркамол қизлар клуби” лойиҳасини Республика мактабларига тарғиб қилиш. Бу соҳани такомиллаштириш Гавҳар Сагдуллаеванинг вазифасига киради.

Акобр Абдуллаев – Бошқарма бошлиғи, психолог-тренер. Тошкент Ислом Университети битирувчиси, Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мутахассис, Республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференциялар иштирокчиси. Унинг йўналиши-Республика ўқувчи-ёшлари билан психологик ишлаш. Бугунги кунда бу масала энг актуал ҳисобланади. Шунинг учун биз бунга катта эътибор қаратганмиз ва бир қанча лойиҳалар устида иш олиб боряпмиз!

 

Фото: Sheroz Narzullaev, Gavhar Sagdullaeva, Akobr Abdullaev

Изоҳ билдириш