17506

Самарқандда Ислом Каримов мажмуасига элтадиган янги кўприк қурилди

Жамият 11 сентябрь 15:42 491

Самарқандда Шоҳи Зинда кўчаси устида йўловчилар учун замонавий кўприк қурилди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасига бағишлаб қурилган меъморий мажмуа атрофида кенг миқёсдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қисқа муддат ичида Воҳид Абдуллаев ва Шоҳи Зинда кўчалари таниб бўлмас даражада ўзгартирилди. Мажмуани зиёрат қилишга қулайликлар яратиш учун бу ерда зинапоялар, айвон, автомобиль қўядиган жой ва бошқалар қурилди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” хабар берди.

Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик очилиши Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида, 2018 йилнинг 30 январида бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш