17431

Профилактика инспекторларининг 150 нафарига хизмат уйлари ва шахсий автомашиналар топширилди

Жамият 11 сентябрь 11:48 534

Давлатимиз раҳбари томонидан Ички ишлар идоралари тизимларини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан бир нечта қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Хусусан, ушбу қарорларнинг бирини ижрочисини таъминлаш юзасидан, жорий йилнинг 10 сентябрь куни пойтахтимизнинг А.Темур ҳиёбонида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

Яъни, Республикамизда биринчи маротаба Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган 150 нафар таянч пункти профилактика инспекторларининг тантанали қасамёди ҳамда уларга хизмат уйлари ва шахсий автомашиналарини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Н.Т.Йўлдашев, Давлат маслаҳатчилари О.Б.Муродов, Қ.К.Куронбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев, Мудофа Вазири А.А.Азизов, Ички ишлар Вазири П.Р.Бобожонов, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж.Усмонов, Республика маҳалла ва Нуронийлар жамғармалари раислари, Тошкент шаҳрининг туман прокурорлари, туман ҳокимлари, профилактика инспекторларининг ота-оналари ва яқин қариндошлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Бугун профилактика инспекторлари аждодлар руҳи олдида Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, туну-кун эл-юрт осойишталиги ва тинчлигини таъминлаш, Ватанимизнинг келажаги ва истиқболи, унинг хавфсизлиги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаш, муқаддас юрт учун жонини фидо қиладиган, юртбошимиз томонидан берилган ишончни оқлаш, шу билан бир қаторда ҳалқимизга содиқ хизмат қилиб, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлайдиган ҳақиқий эл-юрт ҳимоячи сифатида шарафли хизматга бел боғлаб, ички ишлар органлари ходимлари учун муқаддас бўлган хизмат қасамёдини қабул қилишлари, улар учун ғурур ва ифтихор бағишлаши билан бирга улкан масъулиятни ҳам юклади.

Тадбирда иштирок этганлар сўзга чиқишиб, Давлатимиз раҳбари томонидан Ички ишлар идораларига, хусусан профилактика инспекторларига кўрсатилаётган эътибордан хурсандчиликларининг чеки йўқлигини, чунки ушбу ходимлар орасида уларнинг фарзанди, турмуш ўртоғи, ака-укаси борлигини маълум қилишиб катта миннатдорчиликларини исҳор этдилар.

Изоҳ билдириш