17332

Тошкент нотариал идоралари Адлия вазирлигининг бевосита раҳбарлигига ўтказилади

Жамият 8 сентябрь 13:38 525

Пойтахтдаги нотариал идоралар фаолияти шаҳар адлия бошқармасидан бевосита Адлия вазирлиги бўйсунуви ва бошқарувига ўтказилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, республиканинг 21 фоиз нотариуслари ва 23,2 фоиз нотариат хизматлари Тошкент шаҳар нотариал идоралари салмоғига тўғри келишини эътиборга олиб мана шундай қарор қабул қилинган.

Нотариал идоралар жойлашувига қараб, тегишли секторларга бўлиниб, ҳар бир сектор бўйича махсус ишчи гуруҳлар томонидан назорат ишлари олиб борилади ва муаммолар «Йўл хариталари асосида» бартараф этилиши таъминлаб борилади.

Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда «Адлия билан мулоқот» гуруҳини ҳам яратиб, аҳолининг бу соҳадаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилди.

Изоҳ билдириш