17279

Энг мазали таомлар улшадиган авиакампаниялар рўйхати тузилди. МАК юқори ўринда

Жамият 8 сентябрь 10:08 651

«Tutu.ru» сервиси самолётларида энг мазали таомлар тортиладиган МДҲ авиакомпаниялари рейтингини тузди, деб ёзади «Ведомости».

2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида саёҳатга чиққан 22 мингдан ортиқ йўловчилар тўлдирган сўровномаларга асосланишди. Йўловчилар «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг таомларини энг мазали деб топди.

«МАК» йўловчилари егуликлар мазали ва тўйимли бўлишини, шунингдек, катта порцияда тортилишини қайд этди. Бундан ташқари, парвоз олти соатдан кўпроқ давом этса, компания асосий овқатга қўшимча енгил нонушта ҳам таклиф қилади.

Рейтингнинг кейинги ўринларини Air Astana (Қозоғистон), «Алроса» (Россия), Air Moldova, Belavia (Беларусь), «Аэрофлот», S7 Airlines (Россия), Fly One (Молдова), «Аврора» («Аэрофлот» шўъбаси), Red Wings (Россия) авиакомпаниялари эгаллади.

Изоҳ билдириш