17215

Юртдошларимиз ҳаж ибодатини тўлиқ якунлади

Жамият 7 сентябрь 13:48 495

Ҳаж ибодатини амалга оширишни ният қилган ўзбекистонлик ҳожилар Тавофи ифоза яъни, Ҳарамни тавоф қилиш, Сафо ва Марвада саъй амалларини тўлиқ якунладилар, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж сафаридан 8-24 сентябрь кунлари Ватанимизга қайтади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар дастлабки рейсларда Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган.

Юртдошларимиз Макка шаҳридаги Ҳарам масжидидан 5000 метр узоқликдаги тўрт юлдузли «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхонасига жойлашганлар. Меҳмонхонадаги ҳар бир хона музлатгич, телевизор ҳамда совутгичлар билан таъминланган. Сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидениеси дастурларини томоша қилиш имконияти яратилган. 24 соат давомида замонавий махсус автобуслар зиёратчиларнинг ибодатга бориб келиши учун хизматда. Улар 3 маҳал миллий таом, иссиқ чой ва яхна ичимликлар билан таъминланган ҳамда уларга юртимиздан борган малакали ошпазлар ва шифокорлар хизмат қилишмоқда.

Изоҳ билдириш