17166

Самарқандда 83 валюта айирбошлаш шохобчаси иш бошлади

Жамият 7 сентябрь 10:28 480

Самарқанд вилоятида 83 валюта айирбошлаш шохобчаси иш бошлади. Уларнинг 60 таси тижорат банклари филиал ва мини-банкларида жойлашган бўлса, қолганлари меҳмонхоналар, бозор ва савдо мажмуалари, аэропорт ва темирйўл вокзалида ташкил этилди. Мижозларга қулайлик яратиш ва уларнинг вақтини тежаш мақсадида шохобчаларда иш икки навбатда йўлга қўйилди. Байрам ва дам олиш кунларида эса узайтирилган иш тартиби жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга чет эл валютасини банклар орқали эркин сотиб олиш ва сотиш йўлга қўйилди

Изоҳ билдириш