17096

Фарғонада пора олган адвокат қўлга тушди (видео)

Жамият 6 сентябрь 11:24 1 092

Адвокат Нигора Зуҳриддинова фуқаро Қурбоновдан 2014 йилдан бери турли адвокатлик харажатлари ва бошқа баҳоналарни кўрсатиб, ундан 7 000 АҚШ доллари олган. Аммо адвокат вақт ўтгани сари ишни ижобий ҳал этмаган.

Умидсизликка тушган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилоят бошқармасига адвокат устидан ариза билан шикоят қилган. Аниқланишича, у фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят ва Фарғона шаҳар судлари қарорларидан норози бўлиб, Олий судга мурожаат қилмоқчи бўлган.

Бу ҳақида батафсил қуйидаги виддеолавҳада кўришингиз мумкин:

Изоҳ билдириш