17023

Президент фармони талабларига асосан 118 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Жамият 5 сентябрь 15:38 935

Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 15 август кунидаги ПФ-5155 – сонли Фармони талабларига асосан, мамлакатимизда доимий яшовчи 118 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, шулардан 43 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслардир.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни, Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан қирқ уч нафар шахсларга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортларини тантанали равишда, оммавий ахборот воситаларида ёритилган ҳолда топширилиши режалаштирилмоқда.

Манба: Guvd.uz

Изоҳ билдириш