17012

Қидирувдаги шахс ўз ихтиёри билан милиция бўлимига келса ҳибсга олинмайди

Жамият 5 сентябрь 14:07 855

Ўзбекистон милицияси қидирувдаги шахслар ўз ихтиёрлари билан қонун ҳимоячиларига таслим бўлишса уларни ҳибсга олмасликка ваъда бермоқда, деб хабар берди nuz.uz.

Агар қидирувдаги шахс бўлимга ўз ихтиёри билан келса, ҳибсга олиниш ўрнига ундан яшаш жойини тарк этмаслик ҳақида тилхат олинади.

«Агар қидирувдаги шахснинг ўзи бизнинг олдимизга келадиган бўлса, уни қамамаймиз, тергов изоляторида бир соат ҳам ушлаб турмаймиз», — деди Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи Баҳром Бегалиев.

Унинг айтишича, хорижда юрган шахслар Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қилиб ўзларининг қидирувда эканликларини маълум қилишлари лозим.

Дипломатик миссия ходимлари уларнинг ватанга қайтишларида кўмак кўрсатишади.

Илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жиноят содир этган кўплаб шахслар республика ташқарисида эканлиги боис ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазирлик ва идораларига тегишли чоралар кўришни буюрганди.

Изоҳ билдириш