16964

Янги туғилган чақалоқни онаси кўчада ташлаб кетди

Жамият 5 сентябрь 9:29 529

Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетган.

Эркак жинсига мансуб чақалоқ туманнинг “Навоий” маҳалласи Остона кўчасида қолдирилган сумка ичида топилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқланган.

Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Изоҳ билдириш