16908

Тошкентда ЙҲХБ ходими пора билан қўлга тушди

Жамият 4 сентябрь 16:48 754

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори 450 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини сўраб Ички ишлар ходимидан ёрдам сўраган.

Фуқаро ҳуқуқбузарлиги учун икки йиллик муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини тез муддатда қайтариб олишига ёрдам бериш учун ИИБ ходими 450 АҚШ доллари талаб қилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими пора олаётган вақтда, гувоҳлар иштирокида қўлга олинган.

Изоҳ билдириш