16829

ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси ҳайдовчиларга мурожаатнома эълон қилди

Жамият 4 сентябрь 10:44 1 941

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳайдовчиларга мурожаатномаси

Қадрли ҳайдовчилар!

Йўл интизомни ёқтиради. Интизомли ҳайдовчиларнинг эса йўллари ҳамиша равон бўлади. Аммо афсуски, сўнгги вақтларда айрим ҳайдовчиларимиз, айниқса,  юк автомобиллари ҳайдовчилари томонидан дам олмасдан, чарчоқ ҳолатларини, об-ҳаво шароитларини инобатга олмасдан, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузиб, тунги вақтда узоқ муддат транспорт воситасини бошқариш каби масъулиятсизликлар инсонлар ўлимига сабабчи бўлаётган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармокда.
Жумладан, 2017 йил 24 август куни соат 02-00 ларда, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳудудида, ҳайдовчи, Қарши туманида яшовчи И.А. “ГАЗ-53” русумли юк автомобилини бошқараётиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг томонида тўҳтаб турган, ҳайдовчи, Қарши туманида яшовчи Ч.Т. бошқарувидаги “ЗИЛ ММЗ-554” русумли юк автомобилини орқа чап томонига урилиб, тўқнашув содир этган.
2017 йил 25 август куни соат 19-45 ларда, Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудида, ҳайдовчи Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган Р.Ш. шахсий «НЕКСИЯ» русумли автомобилини бошқараётиб, шу йўналиш бўйлаб олдинда орқага қайрилмоқчи бўлиб тўхтаб турган, ҳайдовчи Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи В.О. бошқарувидаги «ЗИЛ-130» русумли юк автомобилини орқа томонига урилиб тўқнашув содир этган.
2017 йил 27 август куни соат 07-00 ларда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудида, ҳайдовчи Қорақолпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Д.Б. шахсий «ИСУЗУ» русумли юк автомобилини бошқараётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Сурхондарё вилояти Денов туманида яшаган Т.Э. бошқарувидаги «НЕКСИЯ» русумли автомобилини йўлига чиқиб тўқнашув содир этган.
2017 йил 29 август куни соат 03-30 ларда, Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудида, ҳайдовчи Пастдарғом туманида яшовчи Б.Ш. «КамАЗ-5410» русумли юк автомобилини бошқараётиб, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўрта қисмига ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, тўхтаган вақтида, шу йўналиш бўйлаб орқасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Нуробод туманида яшаган Б.М. «ДАМАС» русумли автомобили билан ушбу юк автомобилини орқа томонига урилиб тўқнашув содир этган.
Биз масъулиятсизлик натижасида келиб чиқаётган бир нечта ҳолатларнигина мисол қилдик холос. Ачинарлиси ушбу ҳодисалар тез-тез содир бўлиб, бегуноҳ инсонлар ўлимига сабабчи бўлаяпти.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юкоридаги каби турли бахтсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юк автомобиллари ҳайдовчиларидан қуйидаги талабларга амал қилишларини сўрайди:

Ҳурматли ҳайдовчилар! Оддийгина бу талаблар хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини асло унутманг. Ана шунда йўлингиз равон, ҳаётингиз фаровон бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси

Изоҳ билдириш