1681

Корея бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Дунё 27 март 14:20 303

Жорий ҳафтада Жанубий Корея Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, Таълим вазири Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафари бошланди.

Ташриф Жанубий Корея ва мазкур мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда корейслар кўчиб келганининг 80 йиллигига бағишланади. Ташриф 4 кун давом этиши кутилмоқда.

Ли Чжун Сик Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари билан стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади. Шунингдек, мазкур мамлакатларда яшайдиган корейслар билан учрашади.

Изоҳ билдириш