1667

Трамп Оқ уйдаги янги бошқармага куёвини бошлиқ қилмоқчи

Дунё 27 март 13:01 303

АҚШ президенти Дональд Трамп бугун Оқ уйда кенг ваколатларга эга янги бошқарма очилишини эълон қилади. Бошқармага унинг катта маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер бошчилик қилиши кутилмоқда, деб ёзмоқда Washington Post нашри.

Тўғридан-тўғри Трампга бўйсунадиган Америкача инновация бошқармаси федерал бюрократик тизим фаолиятини ҳамда Трампнинг сайловолди кампанияси чоғидаги асосий ваъдалари бажарилишини назорат қилади.

Шунингдек, янги бошқарма ҳукумат ишига янги ғояларни татбиқ этиш билан шуғулланади.

Изоҳ билдириш