16537

Тошкентда бир қатор янги йўналишли такси йўналишлари очилди

Жамият 30 август 8:44 388

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти томонидан янги йўналишли такси йўналишларини ташкил қилиш ҳамда йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган. Бу ҳақида департамент сайтида хабар берилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига йўловчи транспорти хизматларини кўрсатишда янада қулайлик яратиш, йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти томонидан  янги йўналишли такси йўналишларини ташкил қилиш ҳамда йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш