16490

Тошкент шаҳар ИИБ Мирободда юз берган ёнғинга изоҳ берди

Жамият 29 август 15:37 376
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, 26 август куни Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Миробод тумани ИИБнинг собиқ биноси олдида кучли ёнғин юз бергани, баъзи изоҳларда ҳатто портлаш бўлгани, шу сабабли йўл ёпиб қўйилгани ҳақида маълумотлар қолдирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан олинган хабарга кўра, жорий йил 26 август куни соат 12:04 да ИИББ ЁХБ “101” телефон рақамига Миробод тумани “Иноқобод” махалласи, 8 март кўчаси, 57-уйда жойлашган “Кислород азот транс сервис” МЧЖга қарашли таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин содир бўлган жойга 5 та жанговар бўлинмалари юборилиб, мазкур жамиятга қарашли таъмирлаш устахонасининг ички қисми тахминан 200 м2 майдони ёнаётганлиги аниқланиб, соат 12:25 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 12:34 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида, “Кислород азот транс сервис” МЧЖга қарашли кислород ва газ баллонларини таъмирлаш устахонасининг ички қисми ҳамда жиҳозлари, қурилиш элементлари ёнғиндан зарар кўрди.
alt
Ёнғин газ баллонини таъмирлаш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида келиб чиққани аниқланди. Дастлабки ёнғин суриштириш ишлари Миробод туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ билдириш