16446

Бухоролик фуқаронинг уйидан хазина чиқди

Жамият 29 август 11:14 1 161

Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида яшовчи фуқаро ўз уйидан XIV асрнинг биринчи ярмида ишлатилган кумуш тангалар тўла кўза топиб олди.

«Эркин Мўминов хазинани уй қурилиши жараёнида топиб олган ва топилмани Бухоро давлат архитектура-бадиий музей қўриқхонасига топширган», — деб ёзади Подробно нашри.

«22 август куни ҳамюртимиз туфайли бир Чиғатой даврига қарашли қадимий тангаларни қўлга киритдик. Тангаларни рақамлаб, консервалаб (темирга кимёвий ишлов бериш), шундан сўнг уларни баҳоласа бўлади. Бу учун икки ҳафта вақт кетади. Бундай тангалар Бухоро ҳудудида камёб бўлгани учун, топилмани «ноёб» деб атаса ҳам бўлади», — деган нашр мухбирига музей раҳбари ўринбосари Жамшид Халилов.

Мовароуннаҳрни XIII-XIV асрларда бошқарга Чиғатой Чингисхоннинг ўғилларидан бири бўлган.

Изоҳ билдириш