16366

Лола Каримова-Тиллаева​ ЮНEСКО​даги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

Жамият 28 август 15:16 468

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлайди.

Яқин кунларда оилам, шахсий мақсад ва лойиҳалар, шунингдек, Ислом Каримов номидаги фонддаги ишларим, янги ижодий, маданий ва хайрия лойиҳалари сабабли ЮНЕСКОнинг вакили бўлишдан воз кечаман, – деди Ўзбекистон маданий-илмий меросига бағишланган конференцияда Лола Каримова-Тилляева.

Изоҳ билдириш