16146

“Назарбек” ЙПҲ да От-аравадаги 5 килограммдан ортиқ гиёхвандлик моддаси аниқланди

Жамият 24 август 13:10 523

2017 йилнинг 21 август куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” ЙПҲ масканида ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Рихсиев Хожиакбар Файзуллаевич бошқарувидаги от-арава тўхтатилиб, арава текширилган вақтда, ундан сотиш мақсадида сақлаб келаётган оғирлиги 5 килограм 639 грам бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини аниқлаб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш