16067

4 миллиард 830 миллион 500 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган

Жамият 23 август 17:06 874

2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳудудий бўлимлар томонидан солиқ органларида 59 ҳолатда жами 4 миллиард 764 миллион 600 минг сўмлик солиқлар ва бошқа мажбурий тўловдан бош тортишга,  фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш,  камайтириб кўрсатишда гумон қилинган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида маълумотлар берилиб,  Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг ҳудудий бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддаси талаблари асосида бу хўжалик юритувчи субъектлар бўйича камерал назоратни амалга ошириш таклиф этилди. Бу ҳақида “kruz.uz” нашри хабар бермоқда.

Ўтказилган камерал назорат давомида 59 хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 4 миллиард 830 миллион 500 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган ва тўланмай қолган ҳамда улар томонидан таклиф этилган солиқ ҳисоботларида давлат солиқ хизмати органларидаги маълумотлар орасида қарама-қаршиликлар борлиги аниқланиб,  бу ҳақида солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб этилиб,  ёзма равишда хабардор этилиши таминланди.

Изоҳ билдириш